Qizg'in telefon liniya:


(+99895)

177-17-71

ВЕРСТАНОРМ

ВЕРСТАНОРМ (VERSTANORM)

ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ

БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси

томонодан тасдиқланган

махсулот сертификатланган

Ts 27364374-001:2017

ТАРКИБИ ВА ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Табиий ўсимликлардан таркиб топган ўзига хос хидга эга 150 мл ли сироп.

(1) Картон ўрамда пластик флакон; (2) Қошиқ – дозатор; (3) Қўллаш бўйича йўриқнома.

Таркиби: 1.Қизил илдиз (Hedȳsarum neglēctum) Қизил илдиз ферментлари организмга антиоксидант таъсир кўрсатади. Улар эркин радикалларга қарши туришади ва оғир металларни йўқ қилишга ҳисса қўшади. Танадаги токсик юкни камайтиради. 2.Бўзноч (Flores Helichrysi arenarli) Жигар фаолиятини яхшилайди! - умуман жигар учун бу кўп ҳолларда жуда фойдали. 3.Кашнич (Coriandrum sativum L.) Таркибида селен, калций, темир, калий, магний каби жигарни тиклашга ёрдам берадиган минераллар мавжуд. 4.Мингяпроқ (Flores Helichrysi arenarli) Яллиғланишга қарши, антиспазмодик, холеретик ва микробларга қарши таъсирга эга. 5.Наъматак (Rosa Canina) Жигар сиррози билан орган тузилишида ўзгаришлар ва унинг функциялари бузилади. Намтак экстракти бўлган препаратлар, шунингдек унинг мевалари инфузиони фойдали ва бу касалликни даволашда яхши қўшимча ҳисобланади. Ўсимлик патологиялар ва ҳужайралар дегенерациясининг ривожланишига йўл қўймайди. 6.Қизилпойча (Hypericum Perforatum L.) Қизил пойча жигар хасталиги учун энг яхши дамлама сифатида ишлатилади. Ўсимлик овқат ҳазм қилиш тизими органларини, шу жумладан жигарни ҳимоя қиладиган кўп миқдорда озуқа моддалари, танинлар, флавоноидларни ўз ичига олади. 7.Росторопша (Sílybum mariánum L.) Жигар ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради. Ҳужайра мембраналарини мустаҳкамлайди. Гепатопротектив, холеретик таъсирга эга. Жигар ҳужайраларини токсинлар таъсиридан ҳимоя қилади. Жигар сиррозини комплекс даволашнинг бир қисми сифатида жигарнинг турли токсик лезёнлари, сурункали гепатит да самарали восита ҳисобланади.

 

ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ

Препарат гепатопротектор вазифасини бажариб, жигар тўқималарини регенерациясини ва уларнинг биосинтетик функциясини фаоллаштиради. Жигар тўқималарига токсинларнинг таъсирини камайтиради ва ўт йўллари дискенезияси аломатларини бартараф этади. Иштахани ва овқат ҳазм қилиш фаолиятини яхшилашга хизмат қилади. Сафро хайдаш, антиоксидант, шамоллашга қарши ва енгил сийдик хайдаш хусусиятига эга.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

  • Турли этиологияли (вирусли, доривор, алкогол ва бошқа) сурункали ва ўткир гепатитларда (реконверсация даврида);
  • Жигар циррозида ва цирроз олди холатларда (комплекс даволаш таркибида);
  • Жигар ёғ дистрофиясида ва ўт йўллари дискинезиясида;
  • Холециститда қўлланилади.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР

Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Даволаш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан хар бир беморга якка тартибда белгиланади.

1-12 ёшгача

  •  

1-2 чой қошиқдан кунига 3 махал

1-2 чой қошиқдан кунига 3 махал

 

Препарат овқатланимшдан 10-15 дақиқа аввал сув билан ёки бошқа суюқлаклар билан қабул қилинади.

Сурункали касалликларда даволаниш курси одатда 20-30 кунни ташкил қилади.

Зарурият туғилганда қайта даволаниш курси белгиланади.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Одатда ножўя таъсири юзага келмайди, кўпгина холларда препаратнинг яхши таъсири кузатилган. Препаратнинг бир ёки бир неча таркибий қисмларига якка тарзда учрайдиган юқори таъсирчанлик холатларда аллергик реакциялар, ошқазон-ичак трактидаги диспепсик бузилишлар бўлиши мумкин.

Препаратга юқори сезувчанлик холати кузатилса, препаратни қўллашдан тўхтатиш керак.

 

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИШ

Верстанорм препаратини меъеридан ортиқ қабул қилиниши оқибатида пайдо бўладиган нохуш холатлар аниқланмаган.

 

БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири аниқланмаган.

 

САҚЛАШ МУДДАТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТЛАРИ

Препарат болалар ололмайдиган, ёриғликдан химояланган жойда +2*С дан +25*С гача хароратда сақланиши лозим.

Сақлаш муддати 2 йил.