Qizg'in telefon liniya:


(+99895)

177-17-71

ЙОДОПРИН

ЙОДОПРИН (IODOPRIN)

ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ

БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Ўзбекистон Республикаси

томонодан тасдиқланган

махсулот сертификатланган

Ts - 27364374-001:2017

ТАРКИБИ ВА ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Табиий ўсимликлардан таркиб топган ўзига хос хидга эга 150 мл ли сироп.

(1) Картон ўрамда пластик флакон; (2) Қошиқ – дозатор; (3) Қўллаш бўйича йўриқнома.

Таркиби: 1.Денгиз ўти (Laminaria J.V.Lamour) Йод бирикмаларининг асосий манбаи тананинг тироид гормонларини барқарор ишлаб чиқаришига ёрдам беради. Шунингдек, таркибида фосфор, магний, кремний ва бошқа бир қатор фойдали минераллар мавжуд. 2.Оддий зардана (Xanthium strumarium) Йод мавжудлиги сабабли, дамламалар ва инфузиялар танани фойдали элементлар билан бойитади, бу айниқса эндокрин касалликлар учун жуда муҳимдир ва қалқонсимон безни тартибга солиш, гормонал фонни барқарорлаштириш қобилиятига эга. 3.Қалампир ялпиз (Mentha Pipirita L.) Препаратдаги бошқа гиёхларга ёрдамчи сифатида қўлланилади 4.Доривор тирноқгул (Flores Calendulae) Қон босимини мейёрлаштирувчи, моддалар алмашинувини яхшиловчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга органик моддаларга бой. 5.Наъматак (Rosa Canina). Организмда қон айланишини нормаллаштиради ва бу ўз ўзидан юрак ритмини йод танқислик пайтида сусайишини олдини олади. 6.Қизилпойча (Hypericym Perforatum L). Ўсимлик таркибида конденсацияланган антрасен ҳосилалари-гиперицин, псевдоҳиперицин, танинлар, флавоноидлар (гиперозид, рутин), эфир мойи, қатронли моддалар, сапонинлар, аскорбин кислотаси ва каротин мавжуд. 7.Қизилмия (Glycyrhiza L.). Ўсимлик тироид гормонлари мувозанатини нормаллаштиришга ёрдам беради, шу билан бирга яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсир кўрсатади.

 

ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ

Йодоприн қалқонсимон без касалликларини даволаш ва олдини олишда қўлланилади. Қалқонсимон без тўғри фаолият юритиши учун йод микроэлементининг ахамияти жуда каттадир. Йод инсон танасида синтезланмайди, шу сабабдан организмга йод моддаси фақат ташқи томондан кириб келади. Организмга етарли миқдорда йод кириб туриши, қалқонсимон без, хатто эндемик буқоқ касаллигини олдини олиш мумкин. Эндемик худудларида, яъни тупроқларда йод миқдори етарли бўлмаган худудларда препарат огранизмдаги йод танқислигини олдини олади.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

  • Қалқонсимон без касалликларни профилактикасида, йод организмга етарлича кириб турмаган холларда, йод моддасига юқори талаб бўлган холатларда йод танқислигини олдини олишда (ҳомиладорликда, эмизиш даврида, ўсмир ва болаларда);
  • Қалқонсимон безда жаррохлик амалиетидан сўнг ва дорилар билан буқоқ касаллигини даволашдан кейинги профилактикасида;
  • Йод камлиги оқибатида вужудга келадиган бир қатор касалликларни даволашда: захар (токсик)ли бўлмаган қоришиқ буқоқ, қоришиқли эутироид буқоқ.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ХОЛАТЛАР

Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.

 

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Даволаш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан хар бир беморга якка тартибда белгиланади.

12 ёшгача болаларга

12 ёшдан катта болаларга ва катталарга

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар

1-2 чой қошиқда бир махал овқатланиш пайтида

2 чой қошиқда бир махал овқатланиш пайтида

2-3 чой қошиқда бир махал овқатланиш пайтида

 

Даволаниш курси давомийлиги одатда бир ойдан уч ойгача.

Зарурият туғилганда қайта даволаниш курси 1 ойлик танафусдан сўнг қайта белгиланади.

 

НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Одатда ножўя таъсири юзага келмайди, кўпгина холларда препаратнинг яхши таъсири кузатилган. Препаратнинг бир ёки бир неча таркибий қисмларига якка тарзда учрайдиган юқори таъсирчанлик холатларда аллергик реакциялар, ошқазон-ичак трактидаги диспепсик бузилишлар бўлиши мумкин. Препаратга юқори сезувчанлик холати кузатилса, препаратни қўллашдан тўхтатиш керак.

 

ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИШ

Йодоприн препаратини меъеридан ортиқ қабул қилиниши оқибатида пайдо бўладиган нохуш холатлар аниқланмаган.

 

БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири аниқланмаган.

 

САҚЛАШ МУДДАТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТЛАРИ

Препарат болалар ололмайдиган, ёриғликдан химояланган жойда +2*С дан +25*С гача хароратда сақланиши лозим.

Сақлаш муддати 2 йил.